Maqola

1 519 27/06/2023

Новая Москвадаги Кокошкино қишлоғи ҳудудида мигрантларнинг оммавий муштлашуви видеотасвири тарқалиб кетди.

Ижтимоий тармоқда Новая  Москвадаги Кокошкино дам олиш қишлоғи ҳудудида муҳожирларнинг оммавий муштлашувининг видеоси  тарқалди. Воқеа гувоҳларининг кадрлари Baza томонидан телеграмда эълон қилинган.

Видеода бир неча эркакларнинг бир-бири билан муштлашиб, бақиргани акс этган.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бу сўнгги пайтларда содир бўлаётган биринчи бундай ҳодиса эмас – ҳозирда у ерда йирик “Новое Внуково” турар-жой мажмуаси қурилишида ишловчи ишчилар истиқомат қилишади. Маҳаллий аҳоли аллақачон полиция ва маъмуриятга шикоят қилгани, аммо муштлашувлар тўхтамаётганини иддао қилмоқда. Можаро сабаблари номаълум.

Куни кеча Иркутскда қирғиз ва тожик мигрантларининг тўқнашуви ҳақида хабар берилганди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya