Maqola

859 20/09/2023

2023 йилнинг 19 сентябр куни Озарбайжон ҳудудида арман қўпорувчилик гуруҳлари томонидан содир этилган террор ҳужуми туфайли  икки фуқаро ва Озарбайжон Ички ишлар вазирлигининг тўрт нафар ходими мина портлаши оқибатида ҳалок бўлган.

Бунга жавобан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун бундай ҳарбий провокациялар ва террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралаш ва бостириш зарурлигини таъкидлайди.

Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш бўйича минтақада маҳаллий антитеррор тадбирлари бошлаб юборилди. Юқори аниқликдаги қуроллардан фойдаланиш бўйича тадбирлар доирасида Арманистон қуролли кучлари қўшинларининг позициялари, уларнинг узоқ муддатли ўқ отиш пунктлари, шунингдек, жанговар воситалар ва ҳарбий объектлар яроқсиз ҳолга келтирилди. Озарбайжон томони зарбалар учун тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси нишон эмаслигини, фақат ҳарбий объектлар йўқ қилинишини яна бир бор таъкидлайди.

Олиб борилаётган тадбирлар ҳақида Россия Федерацияси тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги ва Туркия-Россия мониторинг маркази раҳбариятига маълумот берилган.

Охирги маълумотларга кўра, Озарбайжон Пашинянга минтақани тўлиқ топшириш талаби қўйилган.

Арманистон қуролли кучлари бўлинмаларининг ўточар қуролларини турар-жойлар яқинида жойлаштиришини ҳисобга олиб, Озарбайжон томони тинч аҳолини ҳарбий объектлардан узоқлашишга ва Арманистон қуролли кучлари қўшинларини қўллаб-қувватламасликка чақирмоқда. Тегишли маълумот мобил СМС хизмати орқали Озарбайжоннинг Қорабоғ вилояти арман милати вакилларига юборилган. Шу билан бирга, овоз кучайтиргичлар орқали аҳоли огоҳлантирилиб, ахборот варақалари тарқатилмоқда.

Озарбайжон Республикаси қонунларига ва халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига мувофиқ кафолатланган маъмурий, ижтимоий, таълим, тиббиёт, диний ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш ва қўриқлаш ташкил этилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya