Мақола

1 185 10/01/2023

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларни ноқулай об-ҳаво туфайли йўлларда кузатилаётган ноқулайликлардан огоҳлантирди. Ушбу давлатларда бўлиб турган фуқаролардан барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди

“Сўнгги кунларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, ушбу давлатларда яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши хабар қилинмоқда.

Шу муносабат билан, ушбу давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз”, – дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация