Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар йили иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Қозоғистонга хорижлик ишчи кучини жалб қилиш учун квота белгилайди ва тақсимлайди, деб хабар беради “Казинформ”.
2023 йилда умумий квота республикадаги ишчи кучига нисбатан 0,24% ёки 22,2 минг бирликни ташкил этди, деб хабар бермоқда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати.
2023 йилда хорижлик ишчиларни жалб қилиш квотаси 4 тоифага бўлинган:
Рухсатномаларнинг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли бўлиб, мос равишда 10 818 ва 2 100 бирликни ташкил этади.
Шунингдек 3080 нафаргача киши мавсумий ишларга жалб этилиши мумкин.
Бундан ташқари, 2023 йил учун меҳнат мигрантларини уй хўжаликларида ишлашга жалб қилиш квотаси республикадаги ишчи кучига нисбатан 3,2% ёки 296,7 минг бирликни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан иш берувчиларга чет эллик ишчи кучини жалб қилиш учун 13,4 мингта рухсатнома берилди ва узайтирилди, бу қайта тақсимланган квотанинг (21,1 мингта) 63,5 фоизини ташкил этди.
Ҳозирда Қозоғистон ҳудудида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсатномалари бўйича 13 951 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда.
2022 йилда меҳнат мигрантларини уй хўжаликларида ишлашга чақириш квотаси 300 минг бирлик қилиб белгиланди.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан 272 002 та рухсатнома берилди.