Maqola

608 23/12/2023

Қозоғистонда migration.enbek.kz миграция ресурслари портали ишга тушди. Портал чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни марказлашган ҳолда бошқариш воситаларини ўзида жамлайди, шунингдек, миграция соҳасида кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини оширади.

Миграция портали “бизнес-жараёнларни янгилаш ва миграция соҳасидаги давлат органлари ахборот тизимларининг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш орқали яратилган” инновацион платформа деб аталади.

“Хорижий фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни марказлаштириш ва унификация қилиш бизга миграция жараёнларининг турли босқичларини синхронлаштириш, маълумотларни янада самарали бошқариш, уларни қайта ишлаш вақти ва харажатларини камайтириш имконини беради”, — дейилади Меҳнат вазирлиги баёнотида.

Порталда миграция соҳасидаги давлат хизматларининг кенг доираси мавжуд: “Қандас” мақомини бериш, мигрантлар ва қандасларни қабул қилиш учун ҳудудий квотага киритиш, “Ата жоли” картасини бериш, бошпана изловчининг сертификат олиши.

Қозоғистонда кўпинча Хитой ёки Туркманистондан мамлакатга кўчиб келган муҳожирлар ва қандаслар учун қийин вазиятлар юзага келади.

Ноябр ойи бошида Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳри судида миграция қонунчилигини бузгани иддао қилингани учун Қозоғистондан қўйиб юборилмаган, асосан ўзбекистонлик юзлаб меҳнат муҳожирлари судланди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya