Maqola

647 11/12/2023

Акмола вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари 28 нафар хорижлик – 26 нафар Тожикистон фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон фуқаросини хавфсиз жойга эвакуация қилди. Муҳожирлар бўлган автобус носозлик туфайли йўналиш ўртасида тўхтаб қолган. Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Кокшетау шаҳри бўйича вакили Дамир Қодирбоевнинг сўзларига кўра, муҳожирлар Кокшетау шаҳридаги иссиқлик пунктига олиб борилган.

“Эвакуация 2023 йил 9 декабр куни соат 01:00 да Остона-Петропавловск автомобил йўлининг назорат-ўтказиш пунктида Акмола вилояти фавқулодда вазиятлар хизмати кучлари ва маҳаллий ижроия органлари томонидан амалга оширилди. Эвакуация қилинганлар иссиқ хоналар, овқат ва иссиқ чой билан таъминланди”, — деб хабар берган Қодирбоев. Тарқатилган видеода Тожикистон фуқароси Нурия Абдураҳмонова Ханти-Мансийскдан келаётганин, лекин уларнинг автобуси совуқ туфайли саёҳатни давом эттира олмаганини айтади. Унинг сўзларига кўра, “тез ёрдам” ходимлари уларга етиб боришгунча уч соат давомида ёрдам кутишган.

“Энди ҳаммаси яхши, бизга сув, овқат берилди ва иссиқ жой билан таъминлашди. Бунинг учун уларга раҳмат”, – дейди Абдураҳмонова.

Айни дамда Қозоғистон шимолида қаттиқ совуқлар давом этмоқда. Кокшетауда ҳаво ҳарорати кундузи -26 -29 даража, кечаси эса -36 даражагача тушмоқда! Акмола вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мушкул вазиятга тушиб қолганларни дарҳол 112 рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришни эслатган.

Бу воқеа Россиядан мигрантларнинг энг кўп қайтаётган вақтда содир бўлди. Авиачипталар қимматлиги туфайли минглаб муҳожирлар ватанларига автобусда қайтишга мажбур. Ер усти транспорти, шу жумладан автобусларда етиб келиш камхаражат бўлса-да, бироқ бундай саёҳат кўплаб хавф-хатарлар:  масалан, йўллардаги бузилишлар, товламачилик ва бошқа нохушликлардан холи эмас.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya