Мақола

758 17/02/2023

Февраль ойи охиригача Қозоғистон чегарасидаги яна тўртта назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат жорий этилади.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондан ташқари яна Туркманистон ва Хитой билан чегарасида ҳам электрон навбат жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди.

Таъкидланишича, февраль ойи охиригача Қозоғистон чегарасидаги яна тўртта назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат жорий этилади.

Хизматнинг вазифаси шундаки, ташувчилар навбатни олдиндан брон қилишлари мумкин бўлади. Бу юк машиналарининг чегарадан ўтиш жараёнини тезлаштиради. Тизим ариза берувчининг солиқдан қарзи борлиги, пуллик йўллар учун ҳақ тўлаш, автомобиль ва тиркамани рўйхатдан ўтказиш ва ҳоказоларни текширади.

“Тўртта назорат-ўтказиш пунктидан иккитаси Хитой билан чегарада жойлашган – “Бахти” ва “Майкапчағай”. Хизмат “Бахти”да 15 февралдан, “Майкапчағай”да 20 февралдан ишлай бошлайди. Аввалроқ, Қозоғистон-Хитой чегарасида “Достик” ва “Нур-Жоли” назорат-ўтказиш пунктларида электрон навбат жорий этилганди. Қолган иккита назорат-ўтказиш пункти Манғистау вилоятида жойлашган. Булар “Темир-Баба” – 22 февралдан ва “Тажен” – 27 февралдан ишлайди. Биринчиси Туркманистон билан чегарада, иккинчиси Ўзбекистон билан”, – дейилади хабарда.

Тизимда 7,5 мингга яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, улар 84 минг марта навбатни брон қилиш амалиётини ишлатган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация