Етказиб бериш хизмати(“доставка”)да ишловчи курьер 9 январь куни кечқурун чет эл автомобили ғилдираклари остида қолган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилди. Ҳодиса видеокузатув камераларига тушиб қолган.
Бахтсиз ҳодиса 9 январь куни кечки соат ўнларда содир бўлган. Хорижий автомашина велосипед курьерини уриб юборганидан сўнг у зарбадан бир неча метр нарига учиб тушган.
Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.