Мақола

1 246 31/05/2023

Полиция Москвадаги мактаб майдончасида футбол ўйнаган ўнлаб муҳожирни қўлга олди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Москва ғарбидаги мактаб яқинидаги футбол майдонини эгаллаб олган бир неча ўнлаб муҳожирни қўлга олган. Мигрантлар болаларнинг тўп ўйнашига тўсқинлик қилгани иддао қилинган.

384-мактаб яқинида хорижликлар футбол ўйнашган. Бир пайт ўқув муассасаси ёнида полициячилар пайдо бўлиб, мигрантларни бўлимга олиб кетишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳибсга олинишга мигрантлар ва мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал сабаб бўлган: ташриф буюрганлар гўёки болаларни майдонда ўйнашга рухсат бермаган, улар ота-оналарига шикоят қилган эмиш.

Воқеа гувоҳларидан бири “360” нашрига полиция ҳибсга олинганларни қандай қилиб автозакларга ўтқазганини кўрганини айтган. Эркаклар ҳақиқатан ҳам мактаб ўқувчиларининг футбол ўйнашига тўсқинлик қилдими, деган саволга маҳаллий фуқаро аниқ жавоб бера олмаган.

“Билмайман, ростини айтсам, кичкина қизчаларим бор ва улар билан бу майдончага бормаймиз. Аммо мен кўпинча бу майдончада кўп сонли муҳожирларни кўрганман”, дея қўшимча қилган москвалик.  Унга кўра, ҳибсга олинганлар кўп бўлган.

“Ҳақорат ҳақида ҳам ҳеч нарса дея олмайман, чунки биз бу майдончага кирмаймиз. Аммо болалар уларни ҳақорат қилишганини айтгани учун, мен уларга кўпроқ ишонаман, чунки бу Москвадаги биринчи воқеа эмас. Москванинг барча туманларида вазият бир хил. Мен давлат ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қандайдир чоралар кўрилишини истардим ”, – дея хулоса қилган пойтахтлик фуқаро.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода полиция ходимлари муҳожирларни ерга юзтубан ётқизиб қўйгани, уларни ғозга ўхшаб юришга мажбур қилгани, айримларни резина тўқмоқ билан, баъзиларини тепгани кўринади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация