Maqola

1 147 29/12/2021

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармасининг Миграция бўйича бошқармаси чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерацияси Президентининг 2021 йил 15 июндаги 364-сонли  Фармонини эслатиб ўтмоқда. Янги коронавирус инфекцияси (КОВИД-19) тарқалиши оқибатларини бартараф этиш даврида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясидаги мақоми 2021 йил 31 декабргача амал қилади.

Шуни эсда тутиш керакки, ушбу санадан олдин сиз Москва шаҳрида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олиш (патент муддатини узайтириш) учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Мигрантлар миграция картасида кўрсатилган кириш мақсадини ҳисобга олмаган ҳолда, ҳужжатларни топшириш муддатларини (мамлакатга киргандан сўнг 30 кун давомида) ҳисобга олмаган ҳолда 31 декабргача патентга ҳужжатларни топширишлари мумкин.

Ишлаш учун патентни ҳали ҳам олмаган бўлсангиз, РФ президенти фармони амал қилгунча, ҳужжатларни топширишни тавсия қиламиз.

Аризалар Москва шаҳрининг “Кўп тармоқли миграция маркази” давлат бюджети муассасаси томонидан дам олиш ва байрам кунларисиз ҳар куни соат 8-00 дан 20-00 гача қабул қилинади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya