Мақола

5 971 02/05/2023

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин хорижликларга Давлат хизматлари портали орқали Россияда яшаш жойида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи қонунга имзо чекди. Агар мигрант ва уни қабул қилаётган Россия фуқароси Давлат хизматларида ҳисоб рақамларига эга бўлса, бу ҳуқуқдан фойдаланиш мумкин.

Қабул қилувчи томон ҳам чет эл фуқаросини жойлаштиришга розилигини электрон шаклда юбориши мумкин бўлади. Бундан ташқари, худди шундай тарзда хориж фуқароси вояга етмаган фарзандларини яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказа олиш имконияти ҳам режалаштирилган.

Қонунга мувофиқ, 18 ёшга тўлмаган фарзандларига нисбатан Россияга келганлиги тўғрисида билдиришнома юборган чет эл фуқаролари уларнинг оилавий муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.

Шунингдек, агар Россияга виза талаб қиладиган тарзда келган чет эл фуқароси Россияга кириш таклифи учун аризада кўрсатилган турар-жой биносида ҳақиқатан ҳам яшаш жойи сифатида истиқомат қилса, унинг ушбу жойга келганлиги тўғрисида хабарнома чет эл фуқароси томонидан шахсан миграция рўйхатга олиш органига тақдим этилиши мумкин.

Ушбу чора бир турар-жой биносида ўнлаб ва юзлаб муҳожирлар рўйхатга олинган «резина» квартираларга қарши курашиш учун таклиф қилинаётгани тахмин қилинмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация