Maqola

2 728 15/12/2023

«Биз аввало, маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳисобга олишимиз керак».

Россия президенти Владимир Путиндан 14 декабрь куни Москванинг Гостиний дворида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқотда Россия вилоятлари аҳолиси шикоят қилаётган меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўралган.

Давлат раҳбари бу Россия учун ҳам, дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун ҳам хос бўлган мураккаб муаммо эканлигини таъкидлаган. У Россияда 10 миллион мигрант борлиги ҳақидаги статистик маълумотларни келтирди.

“Аммо бу биз меҳнат бозоридаги муаммоларни ҳар қандай ҳолатда ҳам ва Россиянинг туб аҳолиси зарарига ҳал қиламиз, дегани эмас. Бизга малакали ишчи кучи ҳам, паст малакали ишчи кучи ҳам керак. Биз муҳожирлар келаётган  мамлакатлардаги ҳамкорлар билан ишлаймиз”, — деди Путин.

Президент барча муҳожирлар албатта, Россия халқларининг қонунлари ва анъаналарини ҳурмат қилиши, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса буни назорат қилиши кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у айрим мактабларда маҳаллий аҳолидан кўра мигрант болалар кўп эканлиги, шунинг учун бу масалаларни олдиндан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. “Бизга Ички ишлар вазирлигининг ўзи эмас, балки бу муаммони бир бутун сифатида кўриб чиқадиган, муаммоларга ечим топадиган махсус орган керак”, — дея хулоса қилган давлат раҳбари ва биз, энг аввало, бу борадаги ишларни маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда янада кучайтириш кераклигини қўшимча қилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya