Мақола

2 037 23/05/2023

Россияга келаётган муҳожирлар мамлакатнинг қонун-қоидалари ва анъаналарини ҳамда улар келган ҳудудларни ҳурмат қилиши керак, деди Россия президенти Владимир Путин.

«Россияга ишлаш ва ўқиш учун келган ҳар бир кишига қўйиладиган сўзсиз талаб – бу урф-одатларимизга ҳурмат, рус жамиятининг меъёр ва қоидаларига риоя қилишдир», — деди у президент ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш йиғилишида.

Шу билан бирга, Путин Россия Федерациясининг қайси ҳудудига мигрантлар келишини ҳисобга олиш зарурлигига эътибор қаратди.

«Нафақат умумроссия, балки одам келган минтақалар қоидалари ва меъёрларини ҳам билиши керак», деган у қўшимча қилиб.

Путин Россия иқтисодиёт учун зарур бўлган меҳнат муҳожирлари учун очиқлигини, аммо миграция сиёсати биринчи навбатда россияликлар манфаатларига мос бўлиши кераклигини таъкидлаган.

«Миграция сиёсатида биз, биринчи навбатда, хавфсизлик, ижтимоий соҳа ва меҳнат бозори масалаларида фуқароларимизнинг манфаатларидан келиб чиқишимиз керак. Бу ерда биз учун хавф туғдирмайдиган, мослашувчан, лекин мамлакат тараққиёти, мамлакат иқтисодиёти учун ишлайдиган мувозанатли ёндашув жуда муҳим», — дейди Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россияга бу йўналишда ишлаш бошқа давлатларга қараганда осонроқ, “чунки, муҳожирлар Россияга маданий жиҳатдан яқин бўлган собиқ Совет Иттифоқи республикаларидан келишади”.

Шунингдек, Путин асосий миграция оқими келувчи мамлакатларда бевосита ишлаш, мазкур мамлакатларда рус мактабларини очиш ҳақида, рус жамоат ташкилотларининг фаолиятини кучайтириш имкониятлари ҳақида гапирган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация