Мақола

3 173 24/11/2023

21 ноябрь, сешанба куни Россия ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида узоқ кутилган музокаралар бўлиб ўтди ва унда муҳожирлар мавзусига эътибор қаратилди. Россия чет эллик кадрларни, жумладан, Россияга асосий ишчи кучи етказиб берувчилардан бири бўлган Тожикистондан ҳам меҳнат муҳожирларини жалб қилишга қизиқиш билдирмоқда.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги миграция хизматининг 2023 йилнинг биринчи ярмидаги маълумотларига кўра, Россияда 1,3 миллионга яқин Тожикистон фуқароси миграция рўйхатига олинган, бу миқдор фақат Ўзбекистондагина кўпроқ. Шулардан 960 мингдан ортиғи Россияга ишлаш учун келган.

2023 йилнинг биринчи ярмида Тожикистоннинг 87 минг фуқароси Россия фуқаролигини олган. Россия фуқаролигига эга бўлган Тожикистон фуқароларининг умумий сони, РФ Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабановга кўра, 3 миллион кишидан ошади, бу Тожикистон аҳолисининг деярли учдан бир қисмини ташкил қилади.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан солиштирганда, Тожикистон Россия фуқаролигини олганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Президент Владимир Путин Тожикистон раҳбари билан учрашувда муҳожирлар масаласи  муҳимлигини таъкидлаб, Россияда уларга муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимоя қилиш истагини билдирди.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, 2022 йилдан бошлаб Душанбеда Москва кўп функцияли миграция маркази ваколатхонаси иш бошлаганини эслаб ўтишди. Марказ пойтахт ва минтақадаги меҳнат муҳожирлари ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилашга ёрдам беради.

Нима учун мигрантларга патент керак? Россия ҳукумати миграция сиёсатига ўзгартиришлар киритмоқда. Масалан, хорижлик ишчилар учун патент тизимини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Муҳожирлар, кўпинча, бюрократия ва қоғозбозлик туфайли Россияда патент олишда муаммоларга дуч келишади. Агар патентлар бекор қилинса, хорижликларни ишга олиш осонлашади. Лекин бир нарса бор.

Энди мигрантлар Россия фуқаролари каби шахсий даромад солиғини (НДФЛ) тўлиқ миқдорда тўлашлари керак бўлади. Россия расмийларига кўра, бу адолатли, чунки бу иш шароитларини руслар билан тенглаштиради.

Таклифда патентлар бекор қилингандан сўнг мигрантлар ишлаш учун рухсатнома олишларини кўзда тутади. Бунинг учун улар суратга олиш ва бармоқ изини қайд этишдан ўтишлари керак бўлади.

Гарчи тожикистонликларнинг аксарияти Россияга пул топиш учун кетаётган бўлса-да, улар турли минтақаларда жиддий муаммо бўлган миграция рўйхатидан ўтишга дуч келишмоқда.

Президент Путин миграция жараёни, миграцияни рўйхатга олиш ва назорат қилиш масалаларини бир неча йил аввал тартибга солишни талаб қилган эди. Бошқа нарсалар қаторида, ишга қабул қилиш ишларини ташкиллаштиришни муҳокама қилишди: Россияда ишлашни истаганлар ўз ватанларида бўлажак иш берувчилари билан танишиб, ишга ташкиллаштирилган ҳолда боришлари лозим. Бу меҳнат миграциясини назорат қилиш имконини беради. Бироқ, ҳали ташкилий ишга қабул қилишни йўлга қўйишнинг имкони бўлмаяпти.

“Тожикистон фуқаролари учун қонун Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан (15 кун) узоқроқ бўлиш муддатини, шунингдек, уч йилгача патент олиш имкониятини назарда тутади”, деди Путин.

Бу имтиёзлар, Россия раҳбари сўзларига кўра, 1,2 миллион тожик муҳожирига тегишли. Путин патент тизимини бекор қилиш ташаббуси ҳақида гапирмаган, бироқ унинг Россиядаги миграция вазиятига оид прогнозлари жуда ижобий. Ўз навбатида, Раҳмон Россия президенти билан бу мавзуда гаплашмаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация