Maqola

3 719 26/12/2023

Россия президенти Владимир Путин чет эл фуқароларини Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш («выдворение») тўғрисидаги қарор чиқарилганидан кейин махсус муассасаларда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддат сақланиши белгиланган қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашри веб-сайтида жойлаштирилган.

Қонун чет эл фуқароларини махсус муассасада ушлаб туришнинг аниқ муддатини (Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 90 кундан ортиқ бўлмаган) ва уни узайтириш муддатини (судьянинг махсус муассасада ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб яна 90 кундан ортиқ бўлмаган) белгилайди. Бироқ чет эл фуқароларининг махсус муассасаларда бўлиш умумий муддати икки йилдан ошмаслиги керак.

Махсус муассасага жойлаштирилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерациясидан мажбуран чиқариб юборилишидан олдин улар махсус муассасада ушлаб турилишининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya