Maqola

795 14/09/2023

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 5 сентябрь кунидан эътиборан тўлов ташкилотларининг трансчегаравий пул ўтказмаларига чекловлар қўйган эди. Мазкур чекловлар Россиянинг QIWI компаниясига ҳам таъсир қилиб, ташкилот Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмаларини тўхтатишга қарор қилди.

“Бир қанча ҳамкорларимиз томонида олиб борилган режадан ташқари техник ишлар сабаб, биз аввалроқ иловамида ҳар қандай хизматларни тўхтатган эдик. Таъкидлаш жоизки, тўлов ва пул ўтказмаларини амалга ошириш қийин жараён бўлиб, унда нафақат QIWI, балки бошқа тўлов ташкилотлари ҳам қатнашади. Режадан ташқари бошланган ишлар туфайли ҳамкорларимиз Uzcard ва HUMO карталари билан боғлиқ операциялар вақтинчалик тўхтатилган эди. Эндиликда ҳамкорларимиз тарафидаги техник ишлар якунланди. Ҳозирда эса биз ўз тарафимиздан иловамизда керакли техник ишларни амалга оширишда давом этмоқдамиз”, дейилади QIWI баёнотида.

Компания ҳозирги вақтда мижозлар QIWI ҳамённи Россия карталари ва QIWI ру ҳамёни орқали тўлдириш, миллий провайдерлари хизматларига ҳамёнингиз ва иловага уланган Россия карталари орқали тўлов қилиш мумкинлигини хабар берган. Бундан ташқари QIWI Uzbekistan ҳамёнлари орасида пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Бироқ Uzcard ва HUMO карталари ва исталган банк карталарига, бундан ташқари QIWI Россия ва QIWI Қозоғистон ҳамёнларига пул ўтказиш, чет эл хизматлари учун тўлов қилиш ва иловадаги молиявий хизматлар бўлимидаги хизматлар учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик тўхтатилган.

Компания техник ишлар тугаш муддати маълум эмаслигини маълум қилган.

Мижозлар ҳисобидаги маблағни техник ишлар якунлангач чиқариб олиши мумкин бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya