Мақола

2 106 05/02/2024

“Миграцион қайд” қилмаганлиги учун муҳожирларнинг жавобгарлиги ҳақида кўп эшитамиз ва гапирамиз – “регистрация”сиз юрганлар жарима ва Россияда чиқариб юборилиш билан жазоланади. Аммо регистрация қилиши учун фақат мигрантнинг хоҳиши камлик қилади, уй эгаси ҳам розилик бериши керак. Уй эгалари эса кўпинча рози бўлмайди. Хўш, регистрация қилиб беришдан бош тортаётган уй эгаларига қандайдир жавобгарлик борми? Мақолада шу ҳақида сўз юритамиз.

Агар чет эл фуқароси Россияга келиб, қаердадир яшаётган бўлса, демак унга яшаш жойини тақдим қилган қабул қилувчилари бор. Қонун тилида ижарага жой берганлар қабул қилувчи тараф, деб номланади.

Кимлар қабул қилувчи тараф бўла олади?

  • уйнинг эгаси бўлган Россия фуқаролари;
  • уй эгаси бўлган хориж фуқароси;
  • меҳмонхона хизматларини кўрсатаётган компаниялар;
  • ётоқхоналар;
  • касалхоналар;

ишчиларига яшаш жойини ишхонада ташкиллаган иш берувчилари бўлиши мумкин.

Қонун бўйича қабул қилаётган тарафнинг ҳам чет эл фуқаросига жой тақдим қилгани боис бир қанча мажбуриятлари юзага келади.

Бу мажбуриятлар:

  • ижарачилари бўлган мигрантларга миграцион қайд, яъни регистрация қилиб бериш;
  • миграцион қайдларининг муддати тугаганида ижарачилари яшашда давом этаётган бўлса, регистрацияни узайтириб бериш;
  • ижарачи мигрантларнинг ҳужжатларида маълумотлар ўзгарса, янги маълумотларни регистрацияга киритиш (масалан, янги патент олиниши, янги паспорт олиниши ва ҳ.к.);

Мигрантлар билан ижара муносабатлари тугаса, бу ҳақида МВДга хабар бериш. Хабар бериш мажбурияти фақат юридик шахсларга, яъни меҳмонхоналар, ётоқхоналар, иш берувчиларга тегишли. Жисмоний шахслар, яъни фуқаро бўлган уй эгалари хабар бериши шарт эмас.

Хуллас, ижарачи мигрантларнинг миграцион қайди, яъни регистрацияси билан боғлиқ барча ишларга уй эгаси ҳам мигрант билан бир хил равишда масъул.

Қабул қилувчи тараф регистрация қилиб беришдан, ижарачи мигрантларга жой бериб, аммо қонун олдидаги мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, қонуний жавобгарликка тортилади. Жавобгарлик айнан қайси қонуний мажбуриятларини бажармаётганига боғлиқ.

Агар ўз вақтида регистрация қилиб бермаган бўлса ёки умуман регистрация қилиб бермаган бўлса:

  • фуқаро бўлган уй эгалари 4-5 минг рублгача жаримага тортилади;
  • мансабдаги шахс (масалан, ётоқхона бошқарувчиси) 50 минг рублгача жаримага тортилади;

Юридик шахс ёки индивидуал тадбиркорлар (ИП) 500 минг рублгача жаримага тортилади.

Агар миграцион қайд билан муаммолари бор чет элликларга яшаш учун жой тақдим қилишган бўлса:

  • фуқароларга 2 мингдан 5 минг рублгача;
  • мансабдор шахсларга 35 мингдан 50 минг рублгача;
  • юридик шахслар ёки ИПларга 400 мингдан 500 минггача жаримага тортилади.

Мигрант ўзи яшамайдиган манзилга уни регистрация қилиш – фиктив, яъни сохта регистрация ҳисобланади.

Сохта регистрация қилиб берганлиги учун уй эгаларига 322.2 УК РФ и 322.3 УК РФ моддалари бўйича жиноий жавобгарлик – 500 минггача жарима, мажбурий иш соатлари ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация