Maqola

4 046 16/01/2024

Улар Марказий осиёлик муҳожирларнинг ўрнини боса оладими?

Африканинг Кения давлати ҳукумати Россияга 10 минг ишчи юборади, уларни ишга жойлаштириш аллақачон Москва билан келишилган, дейди Кения давлат палатаси вакили Ҳусайн Муҳаммад. У муҳожирлар қайси соҳада ишлашига аниқлик киритмаган. Яна 30 минг кениялик Исроилга, 20 минг нафари Сербияга, 250 минг нафари Германияга ишлашга боради.

“Ҳозирда саноатнинг аксарият тармоқларида ишчи кучи етишмаслиги кузатилмоқда. Бу масала қурилиш, чакана савдо ва юк ташиш соҳасида энг долзарб ҳисобланади. Баъзи хусусиятларга келсак, менимча, жазирама  Кениядан келган меҳмонлар, юмшоқ қилиб айтганда, 25 даража совуқда ишлаш жуда қулай бўлмайди. Ва бу биринчи навбатда қурилиш соҳасига тегишли.

Бундан ташқари, тил муаммоси. Аммо бизда кўп вариантлар йўқ. Ҳиндистон ва Покистон бор, лекин бир қанча сабабларга кўра Россия бошқа давлатлар билан рақобатда мағлуб бўлиши мумкин. Ҳозир Россия Федерацияси шундай вазиятга тушиб қолдики, биз меҳнат муҳожирларисиз иқтисодиёт олдида турган муаммоларни ҳал қила олмаймиз.

Сафарбар қилинган ва шартнома бўйича аскарлар ҳисобига 800 минг киши меҳнат бозоридан четлаштирилган. 2024 йилда эса яна 400 минг шартнома имзоланишини кутилмоқда. Меҳнат муҳожирларига қўйиладиган талаблар ҳарбий рўйхатга олиш нуқтаи назаридан қаттиқлашганидан сўнг, бу анъанавий ишчи кучи етказиб берувчи давлатлар – Тожикистон, Ўзбекистон фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш жозибадорлигини янада пасайтирди”, деб фикрларини билдирган «Infoline-аналитика» компанияси раҳбари Михаил Бурмистров.

2023 йилда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 13 йил ичида биринчи марта Кенияга борди. Найробида у мамлакат президенти ва ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди.

2022 йилда бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин Шимолий Кореядан Россияга ишчилар келишини эълон қилди. Бу камида 50 минг кишини жалб қилиш ҳақида эди. Бироқ, Superjob портали президенти Алексей Захаров ҳокимиятнинг бундай меҳнат сиёсатидан ҳафсаласи пир бўлган:

“Улар малакасиз ишчиларни олиб келиши аниқ. Уй-жой коммунал хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, конлар, қурилиш майдончалари ишчилари ҳеч қандай касбий маҳоратга эга бўлмаслиги керак. Мен бу сиёсатга қўшилмайман. Арзон ишчи кучи Шимолий Корея ёки Кениядан келадими, бунинг аҳамияти йўқ, қабила бошлиғи пул олади, халқ эса деярли текинга ишлайди”.

Россия Фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти тадқиқотига кўра, 2023 йилда Россияда ишчилар тақчиллиги 5 миллионга яқинлашади, дея хабар беради “Известия”. Кадрлар етишмаслиги Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина томонидан Россия иқтисодиётининг асосий муаммоси сифатида қайд этилган. Ўтган йилнинг сўнгги ойларида мамлакатда ишсизлик даражаси 90-йилларнинг бошидан бери энг паст даражага етди ва 3 фоиздан пастга тушди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya