Мақола

2 134 15/12/2022

Россияда мигрантлар яшаш жойи ҳақида Ички ишлар вазирлигига ўзлари хабар беришлари мумкин бўлади.

Давлат Думаси биринчи ўқишда чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўзларининг яшаш жойи тўғрисида миграцияни  рўйхатга олиш органини мустақил равишда хабардор қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Бу ҳақда 13 декабрь куни REGNUM АА хабар берди.

Мамлакатга келганлик тўғрисидаги билдиришнома Давлат хизматлари порталида шахсий кабинетга эга бўлган ва Ягона идентификация ва аутентификация тизимида (ЕСИА) рўйхатдан ўтган чет эл фуқароси томонидан миграцияни рўйхатга олиш органига электрон шаклда тақдим этилади.

Бунда уни қабул қилувчи РФ фуқароси ва мигрант рўйхатга тураётган уй-жойнинг эгаси бўлиши, Давлат хизматларида шахсий кабинетига эга бўлган ва “ЕСИА”да рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

Шу билан бирга, қабул қилувчи томоннинг мигрантнинг квартирада ёки уйда ҳақиқатдан ҳам яшашга розилиги қайд этилади ва ҳужжат хориж фуқароси томонидан тўлдирилганлиги тўғрисидаги билдиришноманинг электрон шакли миграцияни рўйхатга олиш органига ҳам ягона портал орқали юборилади

Қабул қилувчи томоннинг келишувига биноан мигрантнинг келганлиги ҳақидаги билдиришнома зарур маълумотларни ёзиб олиш учун автоматик равишда миграцияни рўйхатга олиш органига юборилади.

Хорижлик фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳорижий фуқаро ва қабул қилувчига давлат портали орқали электрон тарзда юборилади.

Хорижлик фуқаро ва уни қабул қилувчи томон билдиришнома талабларини бузган ҳолда тўлдиришган бўлса, ҳужжат  яна қайта шахсий кабинетга қайтарилади.

Қонун чет эл фуқароларини яшаш жойи бўйича сохта рўйхатга олиш ҳолатларига қарши курашиш, мамлакатда миграцияни рўйхатга олиш самарадорлигини оширишига умид қилинмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация