Мақола

2 006 06/10/2023

Сергей Миронов: “Россия захираларини тўлдириш учун муҳожирлар оқимига муҳтож”.

Россияда меҳнат заҳиралари тугаган, шунинг учун зудлик билан мамлакатга янги муҳожирлари  зарур, деган рестораторлар ва меҳмонхоначилар федерацияси мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Сергей Миронов. У яқин келажакда миграция сиёсатидаги тегишли ўзгаришларни тахмин қилди.

“Кадрлар етишмайди. Ва нафақат ресторан саноатида, балки ҳамма соҳада. Тикувчилик ишлаб чиқариш ва қурилиш лойиҳалари билан шуғулланган дўстларим бор. Ишлаб чиқариш ўсиб бораётган ҳар қандай ривожланган давлат кадрлар оқимига муҳтож. Буни таъминлаш, миграция сиёсатини ўзгартириш керак”, — дейди Миронов.

Унинг сўзларига кўра, бизнес-омбудсман Борис Титов аввалроқ яқин келажакда амалга оширилиши керак бўлган шунга ўхшаш ташаббус билан чиққан.

Бизнинг ишчи кучимиз аллақачон охирлаган. Энди “кўпроқ тўлаш” усули ишламайди. У зарарли. Ўтириб олиб, “қачон маош ошса ишга чиқаман” дейдиган одамлар йўқ. Улар жисмонан мавжуд эмас, уларнинг ҳаммаси ишли”, – дейди Сергей Миронов

Сентябр ойи охирида Россия президентининг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссари Борис Титов муҳожирлар ўртасидаги жиноятчилик даражаси мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан юқори эмаслигини, Жануби-Шарқий Осиёдан ташриф буюрувчилар орасида эса бундан ҳам пастроқ бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, Россия ялпи ички маҳсулоти ўсишини таъминлаш учун мигрантларни жалб қилиш зарур. Унинг эслатишича, Россиядаги кўплаб корхоналар ишчилар етишмаслиги туфайли тўлиқ ривожлана олмаяпти.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация