Мақола

657 18/12/2022

Россия Федерацияси қурувчилар миллий ассоциацияси Тожикистонда қурувчиларнинг малакасини баҳолаш тартиб-таомилларини амлга ошириш учун имтиҳон марказларини очади.

Душанбеда Қурувчилар миллий асссоциацияси (НОСТРОЙ) ва Тожикисион меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, дея хабар беради департамент матбуот хизмати.

“НОСТРОЙ” президенти Антон Глушков Тожикистон пойтахтига амалий ташриф билан келди ва у ерда республика меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўрирнбосари Шаҳноза Нодирий билан учрашди.

Улар томонидан имзоланган ҳужжат шериклик муносабатларини ўрнатиш ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Битим меҳнат ресурслари сифатини оширишга қаратилган.

Томонлар Россияда қурилиш соҳасида ишловчи тожикистонлик мигрантларнинг малакасини баҳолаш механизмини яратишда кучларни бирлаштириш ниятида.

“НОСТРОЙ” республика ҳудудида касбий таълимни ташкил этиш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини баҳолаш учун моддий-техник базани таъминлайди.

Россия уюшмаси Тожикистонда қурувчиларнинг малакасини баҳолаш тартиб-таомилларини ўтказиш учун имтиҳон марказлари очишни ташкил этади.

“НОСТРОЙ” Тожикистон Меҳнат вазирлигига малака аттестациясидан ўтган ва бу ҳақда Россия Федерацияси тан олган ҳужжатларни олган фуқаролар тўғрисида маълумот юборади. Шаҳноза Қодирийнинг айтишича, Меҳнат вазирлиги ишчи мутахассисликлар бўйича малакали ишчиларни тайёрлаш ва тегишли касбий кўникмаларга эга бўлган шахсларнинг малакасини баҳолашдан манфаатдор.

Глушков имзоланган битим икки давлат учун муҳим эканлигини таъкидлади.

“Россиядаги қурилиш соҳаси бугунги кунда малакали ишчи кучига муҳтож, бироқ бизга келган мутахассисларни тайёрлаш даражаси нечоғлик муҳим эканлигини тушунишимиз керак”, – деди у. Эндиликда республика билан Россия Федерацияси ҳудудига ишчиларни уюшган ҳолда олиб кириш механизми ўрнатилади. У ўрнатилган малакани тасдиқлаш тартибга эга, шунинг учун касбий имтиҳондан муваффақиятли ўтган одамлар бўш иш ўринларини эгаллашлари мумкин бўлади.

Манбаа: Sputnik Тожикистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация