Maqola

970 17/04/2023

“Саҳоват” хайрия фонди Рамазон ойида Россия Федерациясида жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари учун хайрия акциясини очди.

Жазо жойларидаги ҳамюртларимиз шахсий гигиена воситалари, озиқ-овқат, чойшаб, кийим-кечак каби зарур нарсаларга муҳтож. Аксарият маҳкумларнинг оилалари ҳам оғир аҳволда бўлганлиги сабаб жазони ўтаётган яқинларига ёрдам бериш имконига эга эмас.

Шу муносабат билан “Саҳоват” хайрия жамғармаси дастлаб Тамбов, Уфа ва Красноярск шаҳарларида қамоқдаги Ўзбекистон фуқаролари учун хайрия акциясини ташкил қилади. Федерал Жазони ижро этиш хизмати муассасаларида сақланаётган гумон қилинувчилар, айбланувчилар, маҳкумларга посилкаларни тўплаш ва етказиб бериш расмий интернет хизмати орқали шакллантирилади ва амалга оширилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya