Maqola

1 945 24/02/2023

Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг талабларига мувофиқ,   жавобгар шахс томонидан  маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмай ёки узайтириш муддати ва бўлиб тўлаш муддати тугаган кундан ўтказмай тўланиши керак.

Белгиланган муддатда жаримани тўламаганлик учун  Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 20.25-моддаси, 1-қисмига кўра тўланмаган жарима суммасининг икки баравари миқдорида маъмурий жарима ёки  15 суткагача маъмурий ҳибсга олиш ёки 50 соатгача мажбурий иш кўринишидаги  жавобгарликни назарда тутади.

Чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахс зиммасига юкланган маъмурий жаримага тортиш билан бир вақтда Россия ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича махсус қарор кучга кирган санадан кейинги кундан кечиктирмай тўланиши керак.

Бундан ташқари, 1996 йил 15 августдаги 114-ФЗ-сонли «Россия Федерациясидан чиқиш ва Россия Федерациясига кириш тартиби тўғрисида» Федерал қонунининг 27-моддаси 1-қисмининг 10-кичик банди асосида  чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Россия Федерациясида илгари бўлган даврида солиқ ёки маъмурий жаримани тўлашдан бўйин товлаган ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш билан боғлиқ харажатларни қопламаган бўлса, фуқаролиги бўлмаган шахсга тегишли тўловлар тўлиқ амалга оширилмаса, унинг Россия Федерациясига киришига рухсат этилмайди.

Манба: migranto.ru

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya