Мақола

1 289 24/05/2022

Россияда хакерларга қарши курашадиган мутахассисларга талаб кўпайди.

Украинада махсус операция бошланиб, ЕИ ва АҚШ томонидан санкциялар жорий этилгач, Россия меҳнат бозорида ҳам ўзгаришлар юз берди. Мамлакатда масофадан туриб ишлайдиган киберхавфсизлик бўйича мутахассислар, ишчилар, дизайнерлар, менежерлар, лойиҳа координаторлари ва рассомларга бўлган талаб энг юқори даражага кўтарилди. Бу ҳақда HR-кадрлар бўйича мутахассиси Зулия Лоикова URA.RU  ахборот агентлигига берган интервьюсида сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, тармоқларда жисмоний меҳнатни амалга оширувчи ишчиларга талаб ортиб бормоқда. Бу ишларни авваллари мигрантлар бажаришган. Лекин ҳозир уларнинг кўпчилиги Россияни тарк этишган.

“Мамлакатимизда асбоб-ускуналар, машиналарни таъмирлаш ва ишлаб чиқариш соҳасининг ривожланиши сабаб ушбу мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Россиялик фуқароларни бу ишга жалб қилолмаяпмиз, улар бу ишларга келишмайди. Талабгорлар бундай касблар учун ҳақни 30 фоизга оширишни талаб қилишмоқда, амалда эса биз 10 фоизга оширишимиз мумкин холос.

Айни пайтда киберхавфсизлик бўйича мутахассислар ҳам жуда керак бўляпти, сабаби хакерларнинг веб-сайтларга ҳужуми кўп учрамоқда. Бугунги кунда Россияда IT-мутахассисларнинг ўртача иш ҳақи 200 минг рублни ташкил этади.

РФда масофавий ишлар бозори ҳам ривожланмоқда. Дизайнерлар, лойиҳа менежерлари, координаторлар, рассомлар керак бўлаётганлиги айтилмоқда”.

У меҳнат бозоридаги ўзгаришлар муносабати билан бошқа мутахассисликларни эгаллашни маслаҳат берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация