Maqola

768 18/09/2022

Россиянинг Нягань шаҳрида иш берувчи 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспортини олиб қўйиб, ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатган.

Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Нягань шаҳрида иш берувчи 19 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортини олиб қўйган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, улар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган ва ҳуқуқлари бузилган. Шундан сўнг, меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат йўллашган. Вакил уни ўрганиб чиқиб, Россиядаги мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур фуқароларнинг ҳужжатларини олиб берди ва ҳуқуқларини тиклади, дейилади хабарда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya