Мақола

1 554 06/03/2023

Айни пайтда мигрантларнинг асосий қисми Украина, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келмоқда.

Ўтган йили Россияда рўйхатдан ўтган хорижлик фуқаролар сони 16,9 миллион кишига кўпайган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 14,3 миллионни ташкил этган эди. Статистикани Миграция масалалари бўйича давлат бошқармаси тақдим этган. Шундай қилиб, рўйхатга олинган мигрантлар сони Россия Федерацияси фуқароларининг умумий сонига нисбати 1:10 дан ошди ва барқарор равишда 1:8 га яқинлашмоқда.

Айни пайтда мигрантларнинг асосий қисми Украина, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келади. “Известия” хабарига кўра, рўйхатга олинган мигрантлар сонининг кўпайиши билан бир вақтда берилган патентлар сонининг бир йил аввалги 2,22 миллиондан 2,06 миллионгача камайиши кузатилмоқда.

Аввалроқ 2022 йилда 3,5 миллиондан ортиқ хорижлик фуқароларнинг бармоқ излари олингани хабар қилинган эди, деб ёзади Медиа-миг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация