Мақола

1 353 19/04/2023

Хорижлик фуқаролар, жумладан ўзбекистонликлар учун хизматларнинг асосий қисмини рақамлаштириш  режалаштирилган.

Россия ҳукумати 2023 йилда миграция соҳасидаги ахборотни мониторинг қилиш ва қайд этишнинг ягона тизимини ишга тушириш бўйича эксперимент ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги материалларида айтилади.

Шунингдек, хорижий фуқаролар учун хизматларнинг асосий қисмини рақамлаштириш ва иммиграциядан олдинги марказларни (Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон) ташкил этиш бўйича шартномалар имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, жорий йилда Россия иқтисодиёти тармоқларининг хориж меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва 2025 йилгача давлат миграция сиёсати концепциясини актуаллаштириш режалаштирилган.

Аввалроқ экспертлар Россияга зарур бўлган мигрантлар сонини ҳисоблаб чиққан эди. Тегишли тадқиқот “Новая экономическая ассоциация” журналида чоп этилди.

Унинг муаллифлари аҳоли сонини сақлаб қолиш учун мамлакатга ҳар йили 390 мингдан 1,1 миллионгача мигрантни жалб қилиш керак деган хулосага келишди.

Апрель ойи ўрталарида Россия Мигрантлар федерациясининг собиқ раҳбари Вадим Коженов миграция соҳасидаги ҳозирги вазиятда бир қатор долзарб муаммолар пишиб етилганини таъкидлади. Хусусан, унинг сўзларига кўра, гап хорижликларни миграция рўйхатидан ўтказиш муаммоси ҳақида бормоқда – мавжуд механизмлар эскирган, барча тартиб ва жараёнларни ислоҳ қилиш талаб этилади. Шу муносабат билан Коженов мигрантга алоҳида илова ёки давлат хизматлари порталидаги аккаунт орқали ўзини миграция рўйхатидан ўтказиш имкониятини беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон ёзмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация