Мақола

2 868 16/09/2023

Россия Федерацияси Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Юрий Швиткин 2023 йилнинг кузида Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини бўлмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда на иккинчи ёки учинчи босқич, на умумий сафарбарлик режалари йўқ.

Швиткиннинг таъкидлашича, сафарбарлик ҳақидаги гўёки чиқарилган буйруқлар сохта ва уларга ишонмаслик керак. Парламентарий фикрича, булар Украина томонининг провокацияси.

“Яна бир бор такрор айтаман: бугунги кунда сафарбарлик кутилмаяпти”, деган депутат.

Унинг сўзларини депутат Виктор Соболев қўллаб-қувватлаб: “бу йил ҳеч қандай сафарбарлик бўлмайди”, деб таъкидлаган.

Бунгача Санкт-Петербург вице-губернатори Кирилл Поляков шаҳар ҳокимияти сафарбарликнинг янги тўлқини учун зарур шарт-шароитларни кўрмаётганини айтганди.

Бир кун аввал Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида Россияда янги сафарбарлик ҳақидаги саволга жавоб берди. Унга кўра, Россия қўшинларига 300 минг киши чақирилган. Бундан ташқари, сўнгги 6-7 ой ичида 270 минг киши Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ва кўнгиллилар бўлинмаларида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация