Мақола

2 260 11/08/2023

Бундай хатларни Россияда таҳсил олаётган бошқа давлат фуқаролари ҳам ола бошлаган.

Июл ойи охирида Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлигининг 10 нафар ходими ва Ички ишлар вазирлигининг 15 нафар ходими Украина томонидан ўққа тутилган Россия аҳоли пунктларида яшовчи ўз фуқароларини вақтинча ўз ватанларига қайтишга ёки хавфсизроқ минтақаларга кўчиб ўтишга кўндириш учун Астраханга етиб келди.

Улар Туркманистоннинг Москвадаги элчихонаси ходимлари билан биргаликда меҳнат муҳожирлари ва талабалар билан учрашди, деб хабар беради “Хроника Туркменистана” нашри. Туркманларга вақтинча ўз ватанларига қайтиш ёки Россиянинг хавфсиз ҳудудларига: Татаристон ёки Астрахан вилоятига кўчиб ўтиш таклиф қилинди. У ерда Туркманистон консулликлари жойлашган бўлиб, улар ишга жойлашиш ёки талабаларни ихтисослаштирилган ўқув юртларига ўтказишда ёрдам бериши мумкин.

Ана шундай учрашувлар натижасида ўтган ҳафтада Москва ва вилоятдаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 25 нафар туркманистонлик талаба Қозон-Ашхобод рейси билан ватанига қайтди.

Агар талабалар “ижобий ҳолатнинг пайдо бўлиши”дан кейин ўқишни давом эттириш ниятида бўлсалар, улар ректорга олдиндан ариза беришлари ва институтга қайта тиклаш кафолати билан хат олишлари керак. Бундай хатларни Россияда таҳсил олаётган бошқа давлат фуқаролари ҳам ола бошлаган.

Туркманистонга қайтган талабалардан бирининг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари ва дипломатлар уларга босим ўтказмаган. Учрашувларда жами бир неча юз нафар туркманистонлик талабалар ва Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларига кўчиб ўтиш истагида бўлганлар иштирок этган.

Туркманистон вакилларининг учрашувлари Россиянинг бошқа ҳудудларида, хусусан, Ростовда ҳам ўтказилмоқда.

Туркманистон таълим вазири Гурбангул Атаеванинг маълум қилишича, ўтган йилнинг ёзидаги маълумот бўйича Туркманистоннинг 30,7 мингдан ортиқ фуқароси Россия олий ўқув юртларида таҳсил олган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация