Мақола

836 31/01/2023

Банк стипендия эгаларига ойига 25 000 рубль тўлайди ва уларга амалиёт ёки иш таклиф қилади.

«Тинькофф» Россия олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия дастурини Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари учун ҳам кенгайтирди, деб хабар қилди банк матбуот хизмати.

Энди Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар ҳам банк стипендиясини олишлари мумкин бўлади.

Дастур иштирокчиларининг умумий сони 80 дан 200 нафар кишига кўпаяди ва бюджет тахминан 60 миллион рублни ташкил этади.

«Тинькофф» дастури Россиядаги энг йирик нодавлат стипендияларидан биридир. Сиз унда учта йўналишда иштирок этишингиз мумкин, булар –  “Ишлаб чиқиш”, “Таҳлил”, 2023 йилдан эса “Ахборот хавфсизлиги” йўналишлари.

Стипендия миқдори ойига 25 000 рублни ташкил этади (Марказий банк курси бўйича 4,44 млн. сўм). Бундан ташқари, иштирокчилар дастурни тугатгандан сўнг «Тинькофф»да  амалиёт ўташлари ёки ишлаш таклифини олишлари мумкин.

Стипендия олувчилар компания талабалар ҳамжамиятининг бир қисмига айланади, уларга ёпиқ маърузалар, курслар ва ўқув материалларидан фойдаланиш имкони берилади.

Россиядаги ҳар қандай университетининг кундузги бакалавр, мутахассислик ёки магистратура талабалари танловда иштирок этишлари мумкин.

Аризаларни топширишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • ўқув ютуқлари;
  • Умумроссия ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш;
  • дастурлаш чемпионатлари ва хакатонларда совринли ўринларни эгаллаш;
  • илмий мақолалар чоп этиш ва илмий анжуманларда иштирок этиш;
  • ўз лойиҳалари (pet project) ва бошқа ташаббуслар устида ишлаш.

Танловда иштирок этиш учун 23 апрелгача анкетани тўлдиришингиз ва ҳужжатларни «Тинькофф» сайтига юклашингиз керак.

Бундан ташқари, дастурлаш, математика ёки ахборот хавфсизлиги бўйича онлайн-танлов тестидан ўтиш талаб қилинади.

Имтиҳондан муваффақиятли ўтган иштирокчилар дастур ташкилий қўмитаси билан онлайн суҳбатга таклиф қилинади. Финалга чиқувчилар «Тинькофф» топ-менежерлари, IT-соҳаси тадбиркорлари, илмий, таълим  ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат экспертлар кенгаши аъзолари томонидан танланади.

Манба: Spot.uz.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация