Maqola

1 465 25/12/2023

Россия компанияларининг қарийб 91 фоизи ходимлар етишмаслиги ҳақида хабар берган.

Россия Фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти тадқиқотида 2023 йил охирига келиб Россияда 4,8 миллион ишчи етишмаслиги айтилмоқда.

“Агар биз Росстат томонидан тақдим этилган маълумотларни иш билан банд бўлган барча аҳолига ҳисобласак, унда 2023 йилда ишчилар етишмаслиги тахминан 4,8 миллион кишини ташкил қилади”, дейилади тадқиқотда. Қайд этилишича, Россия компанияларининг қарийб 91 фоизи кадрлар етишмаслиги ҳақида хабар берган.

“Известия” газетаси мамлакатда оммавий кадрларга: сотувчилар, ҳайдовчилар ва операторларга талаб айниқса юқорилигини хабар қилган. Мақсадли тўпламлар, шунингдек, янги технологиялар ва ускуналарга бизнес сармоялари муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши хулосада айтилган.

Россияда, кадрларнинг кескин танқислиги сабабли, йирик компаниялар ходимларни жалб қилиш учун қўшимча ҳақ тўлашни бошлади. Бундай дастурларнинг ишга туширилиши ВК, «Яндекс», «Русал» ва бошқа компанияларда хабар қилинган. Forbes журналининг таъкидлашича, 2024 йилда кадрлар етишмаслиги бизнес учун асосий муаммо бўлади. Бундан кўпроқ меҳмонхона ва ресторан бизнеси зарар кўриши қайд этилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya