Maqola

1 272 14/12/2023

Россияда биринчи марта жиноят содир этганлиги сабабли фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди, дея хабар берган ИИВ. Россия паспортини қонуний равишда олган икки чет эл фуқароси гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги сабабли фуқаролигидан маҳрум қилинди.

Эркаклардан бирида 19 та ўрам мефедрон, иккинчисидан эса худди шундай “синтетика” бўлган битта ўрам топилган. Иккаласи ҳам Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ судланган.

Ушбу қарор “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги янги қонун октябр ойи охирида кучга кирганидан кейин амалга ошди. Қонун турли хил ҳуқуқбузарликлар, жумладан, фейк хабар тарқатиш, армияни обрўсизлантириш, оғир жиноятлар ва миллий хавфсизликка таҳдид соладиган ҳаракатлар учун фуқароликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Шуни таъкидлаш керакки, Россия Конституциясининг 6-моддаси фуқароликдан маҳрум қилишни тақиқлайди. Бироқ, янги қонун ҳокимиятга маълум шартлар остида фуқароликни бекор қилиш ҳуқуқини беради.

Россия президенти Владимир Путин ушбу қонун ташаббускори бўлиб, 2023 йил апрель ойида парламент томонидан маъқулланган эди. Қонунда Жиноят кодексининг 60 дан ортиқ моддалари кўзда тутилган бўлиб, уларга кўра фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Айрим ҳукумат амалдорлари, жумладан, Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ҳарбий хизматдан бўйин товлаганларни фуқароликдан маҳрум қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya