Maqola

882 14/11/2023

Ростов вилоятида 2023 йил 13 ноябрда вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган, “выдворения” ва “депорт” қилинадиган хорижлик фуқаролар учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича эълон қилинган электрон аукционлар жараёни бошланди. Тадбир Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг “Дон” Россия Федерациясидан маъмурий равишда чиқариб юборилиши, депортацияси ёки қайта қабул қилиниши мумкин бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча ушлаб туриш маркази Федерал давлат муассасаси буюртасига биноан амалга оширилмоқда. Ташкилотнинг манзили этиб Неклиновский тумани, Синявское қишлоғи кўрсатилган.

Чет эл фуқаролари учун федерал бюджет маблағларини турли хил озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлаш режалаштирилган. Хусусан, сут маҳсулотлари учун 235 минг 880 рубл, гўшт консервалари учун 1,04 миллион рубл, нон маҳсулотлари учун 250 минг рубл, сабзавот учун 607 минг рубл, балиқ маҳсулотлари учун 173 минг рубл ажратилган.

Озиқ-овқат етказиб берувчиларни аниқлаш 2023 йил 22 ноябргача, озиқ-овқат етказиб бериш муддати эса 2024 йил 31 декабргача белгиланди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya