Maqola

879 19/09/2023

Россиянинг Украинага ҳужуми мамлакат иқтисоди, хусусан рубль курсининг кучли тебранишларига сабаб бўлмоқда. Migrant.uz ахборот каналида иқтисодчи Отабек Бакиров Россияда кечаётган валютага оид ўзгаришлар Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодига, жумладан, муҳожирларнинг топаётган даромадига қандай таъсир кўрсатаётгани, шундай мураккаб шароитда улар қандай йўл тутишлари ҳақида суҳбатлашилди.

— Маълумки, ҳозирда Россия рубли стабиль эмас. Муҳожирларимиз даромади рубль курсига боғлиқ. Ҳар қандай иқтисодий буҳрон муҳожирларимиз даромадига таъсир қилади. Ҳозир иқтисодчилар ҳам тушунтиришга қийналяпти. Шу ҳолатда муҳожирларимиз нима қилишлари керак?

— Катта пул маблағга эга бўлмаган ватандошларимиз муҳожир бўладими, Ўзбекистонда бўладими, курс ҳақидан ютиб қоламан, деган қарашда қайсидир операцияни амалга ошириб, манфаат топаман, деб кутмаслик керак. Агарда сизга маблағингиз бугун Ўзбекистонга етказиш керак бўладиган бўлса, тезроқ жўнатиб юбориш керак. Бироқ каттароқ маблағлар, капитал ҳаракати билан боғлиқ товарлар ҳисоб-китоби билан боғлиқ бўлган масалада қулай фурсатни кутишга арзийди. Рублга кўпроқ таъсир ўтказаётган нарса – сиёсий омиллар, Марказий банк ва ҳукуматни қарорлари турли даражада таъсир қилди. Яъни рубль курсига бозор омиллари таъсир қилмаяпти.

— “Муҳожирлар бундай пайтда нимага эътибор беришлари керак?”,

— Биринчидан, Россиянинг бюджет дефицитига. Дефицит ошса, рублга босим ошади. Иккиничидан, ташқи савдо дефицитига эътибор бериш керак. Импортнинг экспортдан кўп бўлиши бюджетга босимни оширади. Учинчидан, Россия савдони миллий валюталарда амалга ошириши.

Яна солиқ даври деган тушунча бор. Россияда энг катта солиқ тўловчилар бу – экспортёрлар. Нефть, газ транзити билан боғлиқ бўлган компанияларнинг солиқ тўлаш даври, бу тахминан йигирманчидан кейин бошланади. Йигирма бешинчи саналардан мажбурий. Бу пайтда экспортёрлар валюта сотади. Ҳар ойда солиқ даври деган тушунча бор ва шу даврда, албатта рубль мустаҳкамланади. Бу ҳар ойнинг 20-28-кунларига тўғри келади. Иложи борича бозор доимий равишда ишлайдиган кунларда пул ўтказмаларини амалга ошириш керак. Бу сешанбадан пайшанбагача бўлган кунларни ўз ичига олади.

— Кейинги савол доллар бўйича. Оддий одамлар, фаолияти бевосита долларнинг курсига боғлиқ бўлган мигрантлар, доллардан воз кечиб бўладими, дейишади.

— Ҳамма товар ва хизматлар сингари доллар ҳам товар. Эҳтиёжга кўра бошқа маҳсулотлар қатори доллар сотиб оласиз. Бутун дунёнинг эхтиёжи долларга қурилган. Чунки дунёнинг энг катта иқтисодиёти АҚШники. Энг катта технологиялар Американинг иқтисодиёти билан боғлиқ ёки Америка инвестициялари билан боғлиқ. Авангард тафаккур ўша ерда жамланган ёки Америка ҳудудига қараб интилади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин доллар устиворлиги ва устунлиги бўлган тизим шаклланди.

Қачонлардир бу фунт стерлинг эди. Кейинчалик, 2000 йиллардан кейин Евроиттифоқ валяютаси Евро доллар ўрнини эгаллайди, деган қарашлар бўлган. Лекин Евроиттифоқдаги иқтисодий ўсиш орқада қола бошлади. Минтақавий муаммоларга учради. Қачонлардир иена ҳақида шундай тахмин бор эди. Чунки Япония иқтисодиёти 60-80 йилларда икки хонали рақамларда ўсган. 90-йилларда ўсиш тўхташи билан иенанинг доллар ўрнига заҳира валютага айланиши ҳақидаги тахминлар тўхтаган. Хитой пули юань ҳақида ҳам шундай гипотезалар бўлган. Хулоса қилиб айтганда, яқин истиқболда долларни “синдирадиган” бирор валютани кўрмаяпман…

Суҳбатнинг тўлиқ шаклини MigrantUz сайтининг Yputube плафтормасидаги каналида томоша қилинг.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya