Мақола

1 574 03/05/2023

Хорижий ишчиларни рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари расмийлар томонидан уларга бўлган қизиқишнинг йўқолишини изоҳлайди.

Гайдар иқтисодий мониторинг институти (ИЭМ) 2022 йилдаги халқаро миграциянинг дастлабки натижалари бўйича тадқиқот эълон қилди. 2023 йил бошида ҳукумат Россия Федерациясига чет эллик ишчиларни жалб қилишни осонлаштириш дастурларини бекор қилган эди. Тадқиқот натижалари бунинг мумкин бўлган сабабларини ёритиб беради.

ИЭМ томонидан қайта ишланган маълумотлар шуни кўрсатадики, 2022 йилда Россия Федерациясига келиб рўйхатга олинган мигрантлар сони 685 минг кишини ташкил этди. Шу кўрсаткич 2021 йилда 668 минг киши, 2019 йилдаги 696 минг киши бўлган эди.

Аксарият МДҲ давлатларидан келганлар сони ўтган йили камайган бўлсада, аммо қирғизистонлик мигрантлар сони деярли ўзгармаган, Тожикистондан эса 2021 йилдаги 127 минг кишидан 184 минг кишигача, бир ярим баравар кўпайган.

Бироқ 2022 йилда 2021 йилга нисбатан хорижликларга берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар (РВП) сони 20 мингтага (174 минг) ва илгари қайд этилган яшаш учун рухсатномалар (286 минг) 34 мингтага ошган.

2022 йилда рўйхатга олинган 668 минг киши мамлакатни тарк этган, бироқ бу кўрсаткичларни 2021 йилдаги кўрсаткичлар билан солиштириб бўлмайди, дейди тадқиқот муаллифлари.

Гап шундаки, 2021 йилнинг иккинчи ярмида COVID-19 сабабли хорижликларни рўйхатга олиш муддатлари узайтирилган ва бунинг натижасида уларнинг кетиши автоматик тарзда 2022 йилдагина қайд этилган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация