Maqola

430 17/01/2024

Самара вилоятининг Ставрополь туманида “Лада Ларгус” ва “Газел” автомобиллари тўқнашиб кетган.

Йўл-патрул хизматининг дастлабки маълумотларига кўра, воқеа соат 11:25 да М-5 “Урал” автомагистралининг 947-километрда содир бўлган. Ушбу ҳудудда “Лада Ларгус” ва “Газел” автомобиллари тўқнашиб кетиши  оқибатида 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна тўрт киши тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув хизмати билан биргаликда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишлади. Полиция ходимлари воқеанинг барча ҳолатларини аниқламоқда.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланган фуқаролар Қашқадарё вилоятига тегишли автомобилда бўлишган.

Аллоҳ марҳумларни раҳматига олсин!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya