Мақола

1 152 03/07/2023

26 июндан 27 июнга ўтар кечаси Россия Федерациясининг Самара вилоятида ЙТҲ содир бўлиб, унда дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган.

Россиянинг “РИА Новости” ахборот агентлигининг Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бош бошқармасига таяниб хабар беришича, соат 1:00 атрофида А-300 трассасининг 109-километрида Honda Stepwgn микроавтобуси ва Hyundai Elantra тўқнашиб кетган, натижада олти киши ҳалок бўлган. Яна 8 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Қайд этилишича, прокуратура ЙТҲ юзасидан текширув бошлаган. Самара вилояти бўйича ИИВ бош бошқармаси матбуот хизмати Hyundai русумли автомашинани Қирғизистон Республикаси фуқароси бошқаргани, Honda микроавтобуси эса Россия Федерациясидан ташқарида рўйхатга олинганини таъкидлаган. “Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ Hyundai русумли автомобилнинг қарама-қарши бўлакка чиқиб кетгани сабабли содир бўлган”, — деб ёзади Россия ОАВлари ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб.

Маълумки, Hyundai автомобилида бўлганларнинг барчаси – ҳайдовчи ва тўрт йўловчи ҳалок бўлган. Микроавтобусдагилардан бири ҳам вафот этган. Honda Stepwgn автомобилининг қолган йўловчилари ва ҳайдовчига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Кейинроқ Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлган олти кишидан икки нафари – бир эркак ва бир аёл 1992 ва 1979 йилларда туғилган Қирғизистон Республикаси фуқаролари эканини маълум қилган. Ҳалок бўлганларнинг қолганлари Ўзбекистон фуқароларидир.

Қурбонларнинг фуқаролиги аайтилмаган, бироқ уларнинг энг кичиги 20 ёшда, энг ёши каттаси эса 35 ёшда эканлиги маълум.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил август ойида Россиянинг Уляновск вилоятида йирик ЙТҲ содир бўлиб, 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, уларнинг барчаси Россия-Қозоғистон чегарасидан қайтаётган бўлиб, Россия Федерациясида янги миграция қоидалари жорий этилганидан кейин паспортларида кириш ва чиқиш белгиларини олиш учун борган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация