Мақола

1 115 29/08/2023

Саратов вилоятида фирибгарликда гумон қилинаётган меҳнат муҳожири қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси маълум қилмоқда.

Россияга ишлаш учун келган ўзбекистонлик Самарада яшаган. Телефон фирибгарлари у билан боғланиб, ҳамкорлик қилишни таклиф қилишган. У рози бўлади. Қаллоблар қурбонлардан “қариндошингиз бахтсиз ҳодисага учради” схемаси бўйича пул ундиришган. Муҳожирнинг вазифаси алданганлардан пул олиб, шерикларига етказиш эди. Ҳозиргача қанча фуқаро муттаҳамларга пул бергани номаълумлигича қолмоқда.

Пугачев шаҳрида яшовчи аёл ҳам фирибгарларнинг ҳийласига тушиб қолишига сал қолди. Телефон орқали фирибгарлар аёлга бахтсиз ҳодисага унинг танишлари сабабчи эканлигини айтишган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатмаслик учун курьерга 400 минг рублга яқин пул бериб юбориш керак эди. Фуқаро аввалига рози бўлган, бироқ орадан бироз вақт ўтгач, ўз уйига кираверишда “Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!” ёзувига дуч келиб қолган. Шунда аёл уни чув туширмоқчи бўлишаётганини билиб қолиб, полицияга қўнғироқ қилган.

Натижада курьер қўлга олинди (эркак пулни олишга муваффақ бўлдими ва қандай шароитда қўлга тушди, маълум қилинмаган). Полиция жиноий иш очди.

Муҳожирлар билан бундай воқеалар кўп бўлиб турадими? Танишларингиз орасида шунга ўхшаш жиноятга ўралашиб қолганлар борми? Бундай аҳволга тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак деб ўйлайсиз?

Изоҳларингизни кутамиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация