Мақола

734 23/06/2023

Фастфуд бозорида шаурма савдоси 100-200% га ўсгани ҳақида «Платформа ОФД»га таяниб “Ведомости” хабар бермоқда. Мутахассислар талабнинг ошишини суши ва пицца нархи ошиши билан изоҳлашди.

Чакана савдо тармоқлари ва етказиб бериш хизматлари йил давомида шаурмага талаб икки-уч баравар ошганини қайд этган. Мутахассислар уннг нархи бошқа фастфуд турлари – пицца ва суши билан солиштирганда арзонроқлиги, шунингдек, чакана сотувчилар ва етказиб бериш хизматлари томонидан ривожлантирилгани билан изоҳлашган.

“Перекресток” очиқ ошхона лойиҳаси раҳбари Алексей Кузнецовнинг сўзларига кўра, улар 2023 йилнинг беш ойида 590 минг дона шаурма сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,5 баробар кўпдир. Ўтган йил давомида “Перекресток” мижозлари 580 000 га яқин шаурма сотиб олишган эди. Май ойида “Донер42” (“Додо Пицца”) тармоғида шаурма савдоси йилига 265 фоизга ошиб, 7,5 миллион рублни ташкил этди, дейилади компания веб-сайтида. Июн ойининг биринчи ҳафтасида ўсиш 234% ни ташкил этган. Газетага интервью берган бошқа бозор иштирокчилари аниқ рақамларни келтиришмаган.

“Самокат” вакили 2023 йилда россияликларнинг сендвич ва шаурмага қизиқиши 2022 йилнинг биринчи ярмига нисбатан икки баравар ошганини тасдиқлади. Бу тоифага бўлган талаб тайёр ва музлатилган пиццага нисбатан олти баробар, ролл ва онигири (учбурчак ёки шар шаклидаги гуручли таом)га нисбатан 15 баробар кўпдир, дейди “Самокат” вакили. “Вкусвилл”да шаурма савдоси июнь ойида ўтган йилга нисбатан 53% га ўсди. Компания вакили буни яна бир фастфуд – суши ва пицца нархининг ошиши билан боғлаган. Манбанинг қўшимча қилишича, тайёр ролларга талаб 17 фоизга камайди.

«Платформа ОФД» компаниясининг хабар беришича, шаурма барча тез тайёрланадиган таомлар орасида энг юқори савдо ўсишини кўрсатган. Хизмат 2023 йилнинг дастлабки уч ойида шаурма харидлари сони 9 фоизга, пицца – 4 фоизга, ролл – 5 фоизга ошганини таъкидлаган. Мутахассислар талабнинг ўсишини бошқа тез тайёрланадиган таомларга нисбатан шаурма нархининг арзонлиги билан боғлашмоқда.
«Платформа ОФД» маълумотларига кўра, шаурма учун ўртача нарх ҳозир 171 рублни ташкил қилади. Бургерлар, пицца ва роллар учун ўртача нарх мос равишда 236, 378 ва 435 рублни ташкил қилади. “Перекресток” тлойиҳаси раҳбари Кузнецовнинг таъкидлашича, шаурма арзон нархдаги энг тўйимли ва тез емаклардан биридир. “Китайские новости” ресторанлари асосчиси Станислав Лисиченконинг фикрича, балиқ нархининг ошиши сушини қимматроқ таомга айлантирди.

«Infoline-аналитики» бош директори Михаил Бурмистровнинг сўзларига кўра, ҳозирда энг йирик чакана сотувчилар (“Перекресток”, “Азбука Вкуса” ва бошқалар) ва етказиб бериш хизматлари шаурма тарғиб қилишни бошлади: сотувда ушбу маҳсулотнинг ўнлаб янги турлари пайдо бўлди. Мутахассиснинг эслатишича, масалан, “Додо Пицца”, компания ҳисоботларига кўра, шаурма тармоқдаги энг оммабоп емак: биринчи чоракда 8,5 миллион дона шаурма сотилган ва бу пиццадан кўпроқдир.

“Перекресток” шаурма ассортиментини кўпайтиришни режалаштирмоқда, деган Кузнецов. “Азбука Вкуса” 33 турдаги шаурма сотади, дейди тармоқ вакили. Унинг қўшимча қилишича, тоифанинг ўсиш динамикаси ҳақиқатан ҳам пицца ва сушиникидан юқори. Шаурмага бўлган фаол талаб туфайли Донер42 менюни қайта кўриб чиқишга тайёрланмоқда, деди ушбу компаниянинг операцион директори Наталя Степанова. Унинг сўзларига кўра, шаурма бозори уюшмаган, ҳозирда йирик институционал ўйинчи ёки кучли бренд йўқ.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация