Мақола

751 10/10/2023

“Грузавтотранс” миллий юк автомобил транспорти ассоциацияси президенти Владимир Матягин агар муҳожирларга мазкур соҳада ишлаш тақиқланса, мавжуд кадрлар етишмовчилиги янада кучайиб бориши ва соҳа тўхташи мумкинлигини айтди.

Бу «Справедливая Россия – За правду» фракциясининг бир гуруҳ депутатлари, жумладан, Сергей Миронов, Олег Нилов, Яна Лантратова, Михаил Делягин Давлат Думасига мигрантларнинг автомобил ташиш ва шаҳар/минтақа транспорти, шунингдек, мактабларда, дорихоналарда, касалхоналарда, таксиларда, стационар бўлмаган савдода ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этишига жавоб сифатида айтилди.

Парламент аъзоларининг иддаосича, “энг нозик ижтимоий тармоқлар” малакасиз ишчилардан халос бўлиб, бўш иш ўринларига Россия Федерацияси фуқаролари қабул қилиниши керак экан.

“Бугунги кунда юк ташишда ҳайдовчилар етишмаслиги қарийб 20 фоизни ташкил этади. Бунга СВО зонасига кўплаб ҳайдовчилар жалб қилингани ва йиллар давомида ҳайдовчилик касбини оммалаштиришга етарлича эътибор берилмагани таъсир кўрсатди. Шуни ҳисобга олиб, чет эл фуқароларига ишлашни тақиқлаш нотўғри. Депутатлар кўпинча ҳайбаракаллачиликка зўр беришади, лекин ташувчилар бу қонунларни қандай амалга оширади? Аксинча, одамлар мамлакатга келиши учун тизимни либераллаштиришимиз керак. Ҳозир ҳайдовчининг маоши 200-250 минг рублни ташкил қилади, бироқ одам топиш қийин. Ким билан ишлаймиз? Иқтисодиёт тўхтайди, – деб норозилигини билдирган Матягин.

Ассоциация президентининг сўзларига кўра, таклиф этилаётган тақиқ мигрант ҳайдовчиларнинг гўёки, бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ дучор бўлаётгани ҳақидаги статистик маълумотларга асосланган экан, бироқ бундай маълумот мавжуд эмас.

“Мамлакатимизда муаммонинг моҳиятини тушуниб, амалдаги қонунларни ишга солишдан кўра, тақиқлаш осонроқ. Шов-шувли бахтсиз ҳодисалардан сўнг улар мигрантларни айблай бошлашади, аммо ҳеч ким ким кўпроқ қоида бузганлиги ҳақида статистик маълумот беролмайди. Агар қонун хорижликларни қатъий тартибга солса, ўқитиш ва ҳайдовчилик мактаблари тизими пайдо бўларди, ўшанда мигрантлар ҳам худди Россия фуқаролари каби бахтсиз ҳодисаларга камроқ дучор бўларди”, — дейди Матягин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация