Teg: хабарлар

Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида поезд қатнови тикланди

Энди икки давлат ўртасида поездда саёҳат қилиш мумкин. “Новости Mail.ru” берган маълумотларга кўра, 16 мартдан икки мамлакат ўртасида йўловчи темир йўл қатновлари паритет, яъни тенг асосда қайта тикланмоқда. Таъкидланишича, поездларда барча карантин қоидаларига амал қилиш тартиби сақланиб қолади. Шунга кўра, эндиликда, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида авиақатновлар, темир йўл...

Welcome to Uzbekistan! Ўзбекистон 16 мартдан хорижликларга чегараларини очмоқда

Ўзбекистонда деярли барча карантин чоралари бекор қилинмоқда. Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаро эмланганлик ёки ПЗР тест сертификатини тақдим этса кифоя қилади. Ушбу ҳужжатлар бўлмаган тақдирда экспресс-тест топшириш талаб этилади. Шундай қилиб, республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонда: Эмланганлик сертификатига эга бўлган хориж фуқароларидан Ўзбекистонга...

Хайр карантин! Россияда карантин чекловлари бекор қилинмоқда

Россияда COVID-19 вируси тарқалиши муносабати билан жорий этилган чекловлар бирин-кетин бекор қилинмоқда. Москва шаҳрида 15 мартдан бошлаб жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинди. Москва жамоат транспортларида ниқоблар ва ижтимоий масофа белгилари ҳақидаги стикерлар олиб ташланмоқда. Москва областида ҳам ниқоб тақиб юриш мажбуриятини бекор қилди. Карачаево-Черкесияда жамоат жойларига киришда...

Энди Қозоғистонга автобусда борамиз

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади. Коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди. Эпидемиологик вазият бирмунча енгиллашгач, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама мунтазам халқаро автобус қатновларини қайта тиклашга қарор қилди. Расман, 2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб...

Украинадаги ўзбеклар диққатига: элчихона кўчди!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Киевдан Лвов шаҳрига кўчганлигини маълум қилди. Таъкидланишича, элчихона томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган. Украинадаги ўзбек мигрантлари элчихонага қуйидаги электрон почта орқали мурожаат қилишлари мумкин:...

300 млрд доллар. Россия олтин-валюта заҳирасининг қарийб ярмидан маҳрум бўлди

Украинада бошланган ҳарбий ҳаракатлардан сўнг жорий қилинган санкциялардан сўнг, Россия ўзининг 300 миллиард долларлик заҳирадан фойдалана олмаяпти. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов “Россия-1” телеканалига берган интервюсида айтган. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жами 640 миллиард долларга яқин заҳираси бўлиб, шундан 300 миллиард долларга яқини фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатда. Шунингдек,...

Патентларни арзонлаштириш таклиф этилмоқда. Россияга кўпроқ мигрантлар керак

Россия ҳукумати мамлакатга меҳнат мигрантларини кўпроқ жалб қилиш мақсадида чоралар таклиф қилмоқда. Бу санкциялар шароитида Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун қилинмоқда. Бу ҳақда Известия нашри ёзмоқда. Хусусан, хорижликлар учун патент нархини арзонлаштириш ва автобус ҳамда темир йўл қатновларини тиклаш шулар жумласидан. Қуйида Россия ҳукумати таклифлари рўйхати билан танишишингиз мумкин. Ўзбекистон,...

Россиядан Ўзбекистонга қандай қилиб пул ўтказиш мумкин?

Халқаро тўлов тизимларининг Россиядан чиқиб кетиши ўзбекистонлик мигрантларга қандай таъсир қилади? Western Union, Moneygram, Visa ва Mastercard каби халқаро тўлов тизимлари Россия бозоридан чиқиб кетиши оқибатида мамлакат молия тизими ташқи дунёдан узилиб қолди, дейиш мумкин. Россиядаги мигрантларнинг бугунги кундаги долзарб саволи: Россиядан Ўзбекистонга қандай қилиб пул ўтказиши мумкин, деган...

Ўзбекистон Россия билан автобус ва поезд қатновларини қайта тиклашга тайёр

Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Migrant.mobi’га маълум қилишича, Ўзбекистон томони Россия билан автобус ва поезд қатновларини қайта тиклашга тайёр. “Ўзбекистон томони Россия билан автобус ва поезд қатновларини қайта тиклашга ҳар томонлама тайёр”, – деди Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Наврўз Ашурматов. Шу билан бирга, эпидемиологик вазият нисбатан юмшагандан буён Ўзбекистон томони Россия...

Instagram капут! Тармоқ 14 мартдан Россияда блокланaди

Роскомнадзор россияликларга нисбатан зўравонликка чақирувлар туфайли Instagram’га киришни блоклайди. Қисқа муддат аввал Россияда Facebook буткул блокланган эди. Россия Бош прокуратураси Meta’ни экстремистик ташкилот деб тан олишни сўраб судга мурожаат қилди. Бундан ташқари, прокуратура Роскомнадзордан Instagram ижтимоий тармоғига кириш учун ҳам чеклов қўйишни талаб қилган. Роскомнадзор Бош прокуратуранинг ушбу талабига...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya