Украинадаги ўзбекларнинг илк гуруҳи бугун Полшадан Ўзбекистонга етиб келади
Украинадан Ўзбекистонга эвакуация қилинаётганларнинг биринчи гуруҳи махсус рейс билан бугун Тошкент халқаро аэропортига қўнади. Uzbekistan Airways матбуот хизматига кўра, ҳозирда, Полшанинг Катовице шаҳри аэропортида Тошкентга учиш учун Ўзбекистоннинг 241 фуқароси рўйхатдан ўтмоқда. Маълумот учун, Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳини олиб келиш учун Uzbekistan Airways махсус самолёт ажратган. Ўзбекистоннинг...