Москвада грипп ва “ОРВИ” тарқалиши сабаб янги хавфсизлик чоралари жорий этилмоқда

“Роспотребнадзор” грипп тарқалиши сабабли Москвада чекловларни белгилади. Йирик корхоналарда эпидемияга қарши чора-тадбирлар амалга ошириляпти, касалхоналарда беморларни йўқлаш ташрифлари чекланган. “Москва шаҳридаги бошқармалар, тиббиёт ва таълим ташкилотлари, йирик саноат корхоналари, меҳмонхоналар, транспорт объектлари, умумий овқатланиш ва савдо корхоналари раҳбарларига қўшимча санитария ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди”, –...








