Teg: Ўзбекистон

Ўзбекистон элчихонасида паспорт олиш нега бунча қиммат? (видео)

10, 30, 33, 100 ва 170. Бу рақамлар нимани англатар экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Бу рақамлар Марказий Осиёнинг 5 республикаси фуқаролари чет элда паспорт олиш учун тўлайдиган тўлов миқдорларидир. Лавҳамиз давомида ушбу мавзуга батафсил тўхталамиз. Ўзбекистон фуқаролари республиканинг дунё мамлакатларида фаолият юритувчи консулликлари орқали турли ҳужжатларни олишлари мумкин. Хорижга...

Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда энг кўп патент олишди. Бу нимани англатади?

Ўзбекистонлик мигрантлар ўтган йили Россияда берилган меҳнат патентлари сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, дея Россия Федерацияси ИИВ маълумотига таяниб хабар бермоқда “Подробно.уз” сайти. Вазирлик томонидан берилган маълумотларга кўра, ўтган йили жами 2 221 826 патент Россияда ишлаш учун берилган. Шундан Ўзбекистон фуқаролари 1 316 569 та патент олган бўлса,...

Ўзбекистон Россияда очадиган консулхоналар мигрантларга нима беради?

Ўзбекистон Россиянинг бешта шаҳрида консулхоналар очмоқчи. Ўзбекистон ҳукумати 2026 йилгача Россиянинг яна бешта шаҳрида Бош консуллик муассасаларини очишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, консулхоналар Россиянинг Самара, Астрахан, Тула, Калининград ва Нижний Новгород шаҳарларида очилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидаги фармони лойиҳасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Шунингдек,...

Ўзбекистонда қачон “овир” бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади?

Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Б.Шариксиев чет элга чиқиш паспорти қачон жорий этилиши, унинг берилиш тартиби тўғрисида изоҳ берди.

Ўзбекистон Президенти илк бор парламентга Мурожаатнома тақдим этди (видео)

22 декабрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати. Йиғилишда Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентнинг парламентга 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган...

Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик озодликдан маҳрум этилди

Россиянинг Омск вилоятининг Одесса тумани суди 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар қилди Омск вилояти прокуратураси матбуот хизмати. Суд ушбу фуқаро Россия Жиноят Кодексининг 322-модда 2-қисмида назарда тутилган (хорижий фуқаро томонидан Россия давлат чегарасини ноқонуий кесиб ўтиш) жиноятни содир этишда айбдор деб...

Россиядан энг кўп пул жўнатиш бўйича Ўзбекистон биринчи

Россиядан Тожикистонга жорий йилнинг тўққиз ойи давомида жисмоний шахслар томонидан юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари Қирғизистон бўйича кўрсаткичлардан ошди, бироқ РФдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмидан камроққа тенг бўлди. Бу ҳақда РФ Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабар қилинишича, кўрсатилган даврда Россиядан Тожикистонга жисмоний шахсларнинг трансчегаравий ўтказмалари ҳажми 1 млрд...

Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари муштлашди

Москва шаҳри жануби-ғарбида жойлашган кафедаги маиший можаро Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг “бирга бир” оммавий муштлашуви билан якунланди, деб хабар бермоқда Kun.uz “КП”га таянган ҳолда. Нашр маълумотларига кўра, оммавий муштлашув ҳақида гувоҳлар тунги соат тахминан иккиларда ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, хабар беришган. “Севастополь шоҳкўчасидаги шарқ ошхонасига эга кафеда икки...

2018 йилдан Ўзбекистонда 2 минг долларгача пулни олиб чиқиш ва олиб киришда декларация тўлдириш шарт эмас

Ўзбекистон Президенти имзолаган фармонга кўра, 2018 йил 1 январь кунидан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 (икки минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинди. Шунингдек,...

Ўзбекистонлик шахс Нью-Йоркда теракт содир этди: 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди

Ўзбекистонлик шахс Нью-Йоркда теракт содир этишда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди “Газета.uz” РИА Новости хабарига таянган ҳолда. Сешанба куни Манхэттенда юк машинаси бир неча кўчада велосипед йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланиб, ўз олдидан чиққан пиёдалар ва велосипедчиларни босиб кетган, шундан сўнг мактаб автобуси билан тўқнашиш содир этишга ҳаракат қилган. Ҳайдовчи полициячилар...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya