Россиядан Ўзбекистонга авиачипталар нархи кескин тушиб кетди

Россия Туроператорлари ассоциацияси маълумотларига кўра, сентябрь ойи охиридан бери авиачипталар нархи 4-10 бараварга арзонлашган. Ўзбекистон мисолида кўрадиган бўлсак, сентябрь охиридаги рейслар нархи 11,7 миллион сўмдан бошланган. Бу Россияда қисман сафарбарликнинг бошланиши билан боғлиқ эди. Бугунги кунга келиб чипталар нархи арзонлашди ва багажсиз 3,2 миллион, багаж билан 4,3 миллион сўмни...