Maqola

1 059 12/09/2022

“Тошкент” автовокзалидан ҳар куни соат 12 дан бошлаб автобуслар йўлга чиқади.

Тошкент ва Москва ўртасида автобуслар ҳар куни қатнай бошлади, деб хабар беради Podrobno.uz.

“Тошкент” автовокзалидан ҳар куни соат 12 дан бошлаб автобуслар йўлга чиқади Йўл ҳақи 1 миллион 205 минг сўм, ҳаракатланиш вақти 2 куну 16 соат.

Тошкендан Россиянинг қуйидаги шаҳарларига ҳам автобуслар қатнови йўлга қўйилган:

  • Тошкент – Қозон: сешанба ва жума кунлари (11:00), чипта нархи – 905 минг сўм;
  • Тошкент – Омск: сешанба ва шанба кунлари (23:30), чипта нархи – 805 минг сўм;
  • Тошкент – Новосибирск: душанба (14:00), чипта нархи – 905 минг сўм;
  • Тошкент – Нижний Новгород: пайшанба (6:00), 1 миллион 5 минг сўм.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya