Мақола

1 304 09/01/2023

«Uzbekistan airways» авиакомпаниясига тегишли Airbus A320 самолёти Тошкент шаҳридан Россиянинг Қозон шаҳрига парвозни амалга ошираётган вақтда қўниш олдидан двигателдаги носозлик ҳақида хабар берган. Бу ҳақда «AVIAINCIDENT» Telegram-канали хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, 7 январ куни Қозонга UZB9649 рейсни амалга ошираётган UK32012 рақамли самолёт маҳаллий вақт билан 19:40 да двигателлардан бири ишламай қолгани ҳақида хабар бериб, 2700 фут баландликда учишга рухсат сўрайди.

Соат 19:43 да Қозон аэродромига самолётни қўндириш мумкинлиги ҳабар қилинади. 19:49 да Қозон аэродромида қутқарув тревогаси чалинади. 19:57 да учувчилар двигателдаги носозликка қарамай, самолётни Қозон аэродромига муваффақиятли қўндиришади. Шундан кейин тревога бекор қилинди.

Flighradar24 порталида ушбу рейс ҳақида берилган маълумотда самолёт чиндан 19:57 да Қозонга қўнгани кўринади. Парвоз харитасида эса самолёт қўниш олдидан осмонда бир марта айланганини кўриш мумкин, деб ёзади «Кун.уз».

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация