166 30/11/2023

🇹🇷 Бундан йиллар аввал турклар Германияга ишлашга кетаётганида ушбу сўзларни бир вароққа ёзиб қўлларига тутқазиб юборган эканлар.

Оқ йўл!
Ой бориб, омон қайт!

— Ғуруринг топталмасин!
— Пул топаман деб, ўзингни хўрлатиб қўйма.
— Тиланма! Муҳтожлигингни ҳеч кимга билдирма.
— Бировлар сенга ачинмасин.
— Пул билан битадиган ишни пулсиз ҳал қилишга уринма.
— Зиқна бўлма, хасислик қилма.
— Ёлғончиларнинг алдовига учма.

Каллангни ишлат!
— Бошлаган ишингни қисқа вақт ичида ўзлаштиришга ҳаракат қил. Ишинг пухта бўлсин.
— Билмаган нарсангни сўрашдан тортинма.
— Ишингда ҳушёр бўл. Эҳтиётсизлик қилиб, иш қуролларингга зарар етказиб қўйма.
— Дангасалик қилма. Сенга топширилган ишни ўз вақтида, пухта қилиб бажар.
— «Ҳеч нарса қилмайди» дейдиганларга қулоқ солма.
— Ишдаги раҳбарингни, усталарни ҳурмат қил.

Кимлигингни унутма!
— Ватанинг, миллатинг, давлатинг, байроғинг ёдингда бўлсин!

Ўзга юртда ҳар бир қадамингни ўйлаб бос, чунки қилган ишинг учун сенга эмас, миллатингга, давлатингга баҳо беришади: турк бўлсанг, сен эмас, турклар шундай экан, дейишади.

Кимлигингни, ғурурингни унутма. Байроқдаги қизил ранг ота-боболарингнинг қони эканини ёдингдан чиқарма. Динингдан, эътиқодингдан ҳеч қачон айрилма

Оилангни, уйингни унутма. Улар доим қалбингда бўлсин! Оиланг билан доим алоқада бўлгин. Уларга мактуб ёзишни, улар билан гаплашиб туришни канда қилма, уларни хавотирга солиб қўйма. Қийинчиликларингни уларга айтма. Тежамкор бўл, пулингни беҳуда сарфлама. Топганингни оилангга юбор.

— Соғлиғингга эътиборсиз бўлма! Аввало соғлиғингни асра.
— Ичкиликдан, ҳаром-харишдан узоқ бўл.
— Вақтида ухлашга ҳаракат қил.
— Зинодан сақлан!

© Ҳушнудбек Ҳасанов

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация