Мақола

1 192 19/05/2023

Мухолифатдан президентликка номзоднинг 28 май куни бўлиб ўтадиган сайловларнинг иккинчи босқичи арафасида Президент Эрдўғонга қарши баёнотлари интернетда турли муносабатларга сабаб бўлди.

Туркия мухолифати етакчиси ва президентликка номзод Камол Қиличдорўғли 28 май куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонса, «10 миллион қочқин»ни уйига жўнатишга ваъда берди, чунки у миллатчилар овозини қўлга киритиш ва Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни мағлуб этиш мақсадида мигрантларга қарши курашни кескинлаштириш ниятида.

Олти партиядан иборат мухолифат альянси номзоди Қиличдорўғли, ҳукуматни 10 миллион «ноқонуний» муҳожирнинг мамлакатга киришига рухсат берганликда айблади.

Иқтисодчи ва кўп йилдан буён мухолиф партия аъзоси бўлган бу амалдор 85 миллион аҳолига эга Туркиядаги муҳожирлар сони 30 миллионга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида ўз рақамларига ҳеч қандай далил келтирмасдан огоҳлантирди.

Пайшанба куни Қиличдорўғли Эрдўғонни Туркиянинг чегаралари ва шаънини ҳимоя қилмаганликда айблади.

«Сизлар атайлаб 10 миллиондан ортиқ қочқинни бу давлатга олиб келдингиз», деган Қиличдорўғли. “…Мен шу ерда ваъда бераманки,  ҳокимиятга келишим билан барча қочқинларни уйларига жўнатиб юбораман”.

Сурияликлар 2011 йилда Президент Башар Асад ҳукуматга қарши исённи бостириб, мамлакатида фуқаролар урушига сабаб бўлганидан бери Туркия ва бошқа мамлакатларга қочиб келмоқда.

Туркия бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ суриялик қочқинларни қабул қилган. Мамлакатда 3,6 миллионга яқин киши рўйхатга олинган.

Аввалги пайтларда турклар қочқинларни яхши кутиб олишган, бироқ лиранинг қадри тушиб кетгани, инфляция кескин ошгани сабабли, сурияликлар ва бошқа муҳожир гуруҳлардан норозилик кучайиб борди. Миллатчилар иқтисодий инқироздан ва Туркиянинг қочқинларга нисбатан нисбатан юмшоқ сиёсатидан фойдаланиб, ҳукуматга ҳужум қилмоқда.

Қиличдорўғлининг сўзлари ижтимоий медиада баҳсларга сабаб бўлди.

Яқин Шарқ бўйича ихтисослашган International Interest фирмасининг бошқарувчи директори Сами Ҳамдий твиттерда Республика Халқ партияси раҳбари ўз партияси ўзининг «табиий» ксенофобиясига қайтганини ёзган.

Бошқа бир таҳлилчи Ознур Кучукер Сиреннинг айтишича, бу нутқ миллатчи сайловчиларга ёқади.

Яна бир фойдаланувчи Гунер твиттерда. “Улар мухолифатдаги сайловчиларни тинчлантиришмоқда, партия фақат ўз ўрнини қидиряпти, уларнинг сайловда ғалаба қозониш мақсади йўқ. Камол Қиличдорўғлига ишониб бўлмайди», деб ёзган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Туркия ҳукумати 2022 йилда эса 285 минг нафар ноқонуний муҳожир ҳибсга олинган бўлса, жорий йилнинг 11 май ҳолатига кўра 50,6 мингга яқин муҳожир ушланган.

Туркияда яшовчи муҳожирлар ва қочқинлар сўнгги йилларда тобора кучайиб бораётган душманлик муҳитига дуч келмоқда, бу эса уларнинг мамлакатни тарк этишини қўллаб-қувватлашнинг кучайишига ва ҳатто зўравонликка олиб келди.

Айни пайтда Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маҳаллий TV100 телеканалига берган интервьюсида, мамлакатда бўлиб турган суриялик қочқинларни қайтариб юбора олмаслигини айтган баёнот берди.

«Биз Туркияни қочқинлар омборига айлантирмаймиз, аммо сурияликлар бизнинг биродарларимиз. Биз уларни ўлимга юбора олмаймиз», деди Сойлу суҳбат чоғида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация