Maqola

2 552 26/01/2024

СКР Уфада қанча муҳожир ҳарбий рўйхатга олинганини маълум қилди.

Уфа гарнизони ҳарбий тергов бошқармаси ходимлари Бошқирдистон ҳарбий комиссарлиги ва Россия Тергов қўмитасининг (СКР) минтақа бўйича бошқармаси билан биргаликда ўтган йили Россия фуқаролигини олган 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган 111 нафар муҳожирни ҳарбий рўйхатга олди. Улардан олти нафари аллақачон ҳарбий хизматга жалб қилинган – учтаси муддатли ҳарбий хизматга жўнатилган, уч нафари эса Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган. Маълумотларга кўра, уларда Россия фуқаролиги бор.

Бу мигрантларнинг иш ва яшаш жойларида мунтазам равишда ўтказиладиган текширувларининг натижасидир. Уфа гарнизони бўйича Тергов қўмитасининг ҳарбий тергов бошқармаси матбуот хизмати мигрантларни ҳарбийга чақириш “мамлакат ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва Россиянинг янги фуқаролари учун ҳарбий бурч масалаларида тартибни сақлашга қаратилган бошқарма ишининг ажралмас қисми” эканлигини айтган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya